date

Бавария кутилмаган трансферни амалга ошириши мумкин

Бавария кутилмаган трансферни амалга ошириши мумкин

Мюнхеннинг Бавария клуби шу ёзда кутилмаган трансферни амалга оширишга яқин турибди. Таниқли инсайдер Fabrizio Romano берган маълумотларга кўра, Антонй Гордон трансфери муваффақиятсизликка учрагач, немис гранди PSV жамоаси ҳужумчиси Исмаел Саибари номзодига эътибор қаратган. Бу ҳақда Goal.com хабар беради.

Хабарларга кўра, Бавария ва Саибари ўртасида музокаралар аллақачон бошланган. Марокашлик футболчи шу ёзда Мюнхен клубига қўшилишга катта қизиқиш билдирмоқда. Ҳозирда футболчи PSV раҳбарияти томонидан белгиланадиган трансфер нархини кутмоқда. Исмаел Саибари учун курашда Бавария билан бир қаторда Галатасарой ва Пари Сен-Жермен клублари ҳам иштирок этмоқда.

Бавария раҳбарияти ҳужум чизиғини кучайтириш учун универсал футболчи қидирмоқда. Улар ҳам қанотларда, ҳам марказда Гарри Кейн ўрнини боса оладиган ўйинчига эҳтиёж сезишмоқда. Аввалроқ ушбу ролга асосий номзод сифатида кўрилган Антонй Гордон 80 миллион евро эвазига Барселона сафига ўтишни маъқул кўрди.

Исмаел Саибари ўзининг техникаси, динамикаси ва гол сезиш қобилияти билан Бавария спорт директори Max Эберл эътиборини тортган. Январ ойи охирида Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи доирасида PSV ва Бавария ўртасидаги ўйинда айнан Саибари мюнхенликлар дарвозасига гол уриб, ҳисобни тенглаштирган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Бавария кутилмаган трансферни амалга ошириши мумкин