Дурдона Қурбонова туғилган кунида совғаси ва либоси билан барчанинг эътиборини тортди (видео)

Актриса Дурдона Қурбонова Instagram саҳифаси орқали қувончли хабар билан бўлишди. У жойлаган видео орқали яна бир ёшни қарши олганини маълум қилди.
Актриса пост остига: “Happy birthday to me. Алҳамдулиллаҳ”, — дея ёзиб қолдирди.
Қурбонова таваллуд кунини ноодатий ва нафис услубда нишонлади. Унга ўзининг бўйидан ҳам баланд, турли рангдаги чиройли гуллар билан безатилган катта букет совға қилингани видеода акс этган. Кадрларда актрисанинг самимий қувончи ва ҳаяжони яққол сезилиб туради.

Изоҳларда мухлислар уни туғилган куни билан табриклаб, самимий тилакларини билдиришди. Шу билан бирга, айрим фойдаланувчилар унинг либоси ҳақида турли фикрлар қолдириб, танқидий муносабат ҳам билдиришган.
Маълумот учун, Дурдона Қурбонова 1998 йил 2 июн куни туғилган. У оиладаги тўрт фарзанддан бири ҳисобланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!