Oppo Рено 16 Pro: 200 MP камера ва 6 700 мА·соат батарея билан келади

Янги Рено 16 туркумига оид маълумотлар расмий анонсдан аввал тарқалди. Oppo Рено 16 Pro смартфони камералар, дисплей ва автономлик борасида жиддий янгиланишларга эга бўлиши кутилмоқда. Қурилма 1,5К аниқликдаги, 144 Гс янгиланиш частотасига эга 6,32 дюймли АМОЛEД-дисплей билан жиҳозланади ва Горилла Гласс 7и ҳимоя ойнасига эга бўлади. Бу ҳақда Ixbt.com хабар беради.
Смартфоннинг унумдорлиги учун MediaTek Dimensity 8550 чипсети масъул этиб тайинланган. Камера тизими эса ҳақиқий флагман даражасида: оптик барқарорлаштиришга (ОИС) эга 200 MP асосий сенсор, 3,5 карра оптик зумли 50 MP телеобъектив ва 50 MP ўта кенг бурчакли модулдан иборат. Шунингдек, селфи ишқибозлари учун 50 MP олд камера кўзда тутилган.
Қурилманинг энг кучли жиҳатларидан бири — 6 700 мА·соат сиғимли аккумулятор бўлиб, у 80 В қувватланиш технологиясини қўллаб-қувватлайди. Қўшимча хусусиятлар қаторида алюминий ром, стереодинамиклар, NFC ва IP69 даражасидаги сув ва чангдан ҳимоя тизими мавжуд.
Туркумнинг базавий модели бўлмиш Рено 16 ҳам эътибордан четда қолмаган. У 120 Гс частотали 6,32 дюймли экран, Snapdragon 7 Ген 4 процессори ва 6 000 мА·соатли аккумулятор билан таъминланиши айтилмоқда. Иккала модел ҳам ихчам корпусда тақдим этилиши кутилмоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!