date

ПСЖ Сенни Мейулу билан 2030 йилгача шартнома узайтирмоқчи

ПСЖ Сенни Мейулу билан 2030 йилгача шартнома узайтирмоқчи

Пари Сен-Жермен ярим ҳимоячиси Сенни Мейулу билан шартномани узайтириш масаласида иш олиб бормоқда. Инсайдер Фабрис Ҳокинс ҳисоботига таянган ҳолда, клуб 19 ёшли футболчига 2030 йилгача мўлжалланган янги узоқ муддатли келишувни таклиф қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ёш франсузга Европанинг бир қатор клублари қизиқиш билдираётганига қарамай, футболчининг ўзи ҳозирча Париж жамоасини тарк этишни истамаяпти.

Аввалроқ ПСЖ ярим ҳимоячи Жоау Невеш, ҳужумчи Усмон Дембеле ҳамда қанот футболчиси Бредли Баркoла билан ҳам шартномаларни узайтириш ниятида экани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Жорий мавсумда Луис Энрике қўл остида Мейулу 28 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 5 та голли узатма муаллифи бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Сенни Мейулу билан 2030 йилгача шартнома узайтирмоқчи