date

Нойер «Дортмунд»га қарши ўйинда кутилмаганда майдонга тушиши мумкин

Нойер «Дортмунд»га қарши ўйинда кутилмаганда майдонга тушиши мумкин

Февраль ўртасида Мануэл Нойер жароҳат олиб, «Бавария» асосий посбонисиз тахминан уч ҳафтага қолиши айтилганди. Бироқ дарвозабон тикланиш жараёнини тезлаштириб, режалаштирилганидан олдин сафга қайтиши эҳтимоли бор. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Bild хабарига кўра, душанба куни Нойер дарвозабонлар мураббийи ва реабилитация бўйича мутахассис билан майдонда машғулот ўтказди. Ҳозирча у мураккаб юкламаларни бажараётгани йўқ, аммо тўп билан ишлагани тикланиш борасида ижобий силжишдан далолат беради.

Германияда Нойер 28-февраль, шанба куни Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши учрашувнинг ўзида жамоага ёрдам бериб қолиши мумкинлиги муҳокама қилинмоқда. Агар шундай бўлса, бу «Бавария» учун ёқимли кутилмаган янгилик бўлади.

Бундеслигада «Бавария» пешқадамлик қилмоқда, иккинчи ўриндаги «Боруссия» эса мюнхенликлардан 8 очко орқада бормоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Нойер «Дортмунд»га қарши ўйинда кутилмаганда майдонга тушиши мумкин