Нойер “Боруссия”га қарши ўйинда майдонга қайтиши мумкин

Февраль ўрталаридан Мануэл Нойер жароҳат олиб, “Бавария” сафидан бир неча ҳафтага чиқиб қолгани айтилганди. Дастлаб тажрибали дарвозабон тахминан уч ҳафта сафдан ташқарида бўлиши кутилган, бироқ унинг тикланиши режалаштирилганидан тезроқ кечаётганга ўхшайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Bild хабарига кўра, душанба куни Нойер майдонда дарвозабонлар мураббийи ва реабилитация бўйича мутахассис билан бирга машғулот ўтказди. У ҳозирча мураккаб юкламаларни бажармаяпти, аммо тўп билан ишлагани тикланиш жараёни ижобий томонга кетаётганини кўрсатади.
Германияда Нойер кутилмаганда Дортмунднинг “Боруссия”сига қарши учрашувда ҳам майдонга тушиши мумкинлиги муҳокама қилинмоқда. Жамоалар шанба куни, 28-февралда тўқнаш келади.
Ҳозир “Бавария” Бундеслигада пешқадам, иккинчи ўриндаги “Боруссия” эса ундан саккиз очко ортда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!