Страсбур ультраслари баннерлар можароси сабаб муштлашиб кетди

Франсия чемпионати 23-турида «Страсбур» «Лион»ни 3:1 ҳисобида енгган учрашув пайтида «Стад де ла Мено» стадионида тартибсизликлар юз берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Можарога трибунада ўта ўнг қарашларни тарғиб қилувчи шиорлар ёзилган баннерлар ёйилгани сабаб бўлди. L’Equipe хабарига кўра, буни мустақил шахслар гуруҳи, жумладан сентябр ойида француз ҳукумати томонидан тарқатиб юборилган Offenders хулиганлар гуруҳининг собиқ аъзолари ҳам амалга оширган.
Стюардлар баннерларни тезда олиб ташлади, бироқ бу тўқнашувнинг олдини олмади. Трибунада бундай материаллар пайдо бўлишига қарши бўлган UB90 вакиллари тартиб бузганлар билан юзма-юз келиб қолди.
Кузатув камераларидан олинган ёзувлар аллақачон тегишли идораларга топширилган, ҳолат бўйича текширув кетмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!