Филимонов Сафоновнинг ПСЖдаги ўсишини изоҳлади

Россия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Александр Филимонов Матвей Сафоновнинг ПСЖ сафидаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Филимоновнинг айтишича, Сафонов кетма-кет тўртта пенальтини қайтаргани шунчаки "перфоманс" эмас. У буни мухлислар қиладиган томоша эмас, балки дарвозабоннинг соф маҳоратӣ сифатида баҳолади.
Сафонов аста-секин француз клубида асосий дарвозабон мақомини мустаҳкамлаб бормоқда. У жорий мавсум Чемпионлар лигасида учта учрашувда майдонга тушиб, учта гол ўтказиб юборди ва битта ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлади.
Шунингдек, дарвозабон Лига 1 доирасида олти баҳсда иштирок этди: бу ўйинларда у олтита гол ўтказди, уч учрашувда эса "нол"га ўйнади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг