date

Клаудио Ранери Италия футболи инқирозининг илдизини айтди

Клаудио Ранери Италия футболи инқирозининг илдизини айтди

Англия чемпионлигига “Лестер” билан эришган тажрибали италиялик мураббий Клаудио Ранери Италия футболини ортга тортаётган асосий омиллар ҳақида фикр билдирди. Айни пайтда А Серия Европада энг кучли чемпионатлар қаторида камида учинчи поғонага тушиб қолган, айримлар эса уни топ-5 лигалар ичида энг сусти деб баҳоламоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ранери муаммони икки йўналишда кўради: молиявий имкониятлар етишмаслиги ва тизимдаги барқарор айланишнинг йўқлиги. Унинг таъкидлашича, Англия, Германия ва Франция сингари Италияда ҳам авваллари катта юлдузлар етишиб чиққан, бироқ ҳозир бундай футболчилар кўринмаяпти ва бу миллий жамоа натижаларда ҳам яққол сезилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Италия терма жамоаси кетма-кет икки марта — сўнгги икки жаҳон чемпионатига йўлланма ололмаган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Клаудио Ранери Италия футболи инқирозининг илдизини айтди