Филимонов Сафоновнинг ПСЖдаги ўсишини изоҳлади

Россия терма жамоасининг собиқ дарвозабони Александр Филимонов Матвей Сафоновнинг ПСЖ сафидаги ўйинлари ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Филимоновнинг айтишича, Сафонов кетма-кет тўртта пенальти зарбасини қайтаргани “перфоманс” эмас, балки соф маҳорат белгиси. “Перфомансни мухлислар қилади, бу эса Сафоновнинг усталиги”, — дея унинг сўзларини “Чемпионат” нашри келтиради.
Сафонов француз грандида биринчи рақам мақомини тобора мустаҳкамлаб бормоқда. Бу мавсум у Чемпионлар Лигасида уч учрашувда майдонга тушиб, учта гол ўтказди ва бир ўйинда дарвозасини дахлсиз сақлади.
Шунингдек, дарвозабон Лига 1 доирасида олти баҳсда иштирок этиб, олти бор гол ўтказди, уч учрашувда эса “нол”га ўйнади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг