date

Туркияда футболчи чайқани қутқариш учун юрак массажи қилди

Туркияда футболчи чайқани қутқариш учун юрак массажи қилди

Туркияда ўтказилган учрашув пайтида ноодатий ҳолат кузатилди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода "Мевланакопи Гузелҳисар" ва "Истанбул Юрдум Спор" жамоалари баҳсида дарвозабон тўпни майдондон узоқлаштираман деб, осмонлаб учиб ўтаётган чайқага тегиб кетгани акс этган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Воқеадан сўнг ҳар икки жамоа футболчилари дарҳол қуш томон югуриб борди. "Истанбул Юрдум Спор" сардори Гани Чатан тезда вазиятни баҳолаб, чайқага билвосита юрак массажини қилишга киришди.

Кейин футболчи чайқани майдон четидаги тиббиёт ходимларига топширди. Туркиянинг AA нашри хабарига кўра, чайқа тирик қолган — бир муддат уча олмайди, бироқ ветеринарларга топширилгач, соғайиб кетиши кутилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Туркияда футболчи чайқани қутқариш учун юрак массажи қилди