Кафанов терма жамоанинг кенгайтирилган рўйхатида дарвозабонлар кўп эканини айтди

Россия терма жамоаси дарвозабонлар мураббийи Виталий Кафанов миллий жамоанинг кенгайтирилган рўйхатига бир вақтнинг ўзида беш-олтита голкипер киритилганини маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг сўзларига кўра, номзодларнинг барчаси барқарор ўйин кўрсатмоқда ва савиялари деярли тенг — танловда майда деталлар ҳал қилувчи бўлади. Кафанов баъзан жуда яхши дарвозабонлар ҳам рўйхатдан четда қолиб кетишини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Россия терма жамоаси 2022 йил февралидан бери халқаро мусобақалардан четлатилган. Шу сабаб Валерий Карпин жамоаси ҳозирча фақат ўртоқлик учрашувларида майдонга тушиши мумкин, келаси ой охирида эса навбатдаги спарринглар ўтказилади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг