«Интер» Маркус Тюрам бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр

Миланнинг «Интер» клуби ҳужумчи Маркус Тюрам бўйича келадиган таклифларни кўриб чиқишга тайёр. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Николо Скиранинг хабарига кўра, «нерадзуррилар» раҳбариятининг франсуз футболчисига оид режаси ўзгарган: у энди жамоа учун «сотилмайдиган» футболчи сифатида кўрилмаяпти. Шу боис, келаси ёзда ҳужумчи трансферга қўйилиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Transfermarkt портали Тюрамнинг бозор қийматини 60 млн еврога баҳоламоқда. 28 ёшли футболчининг «Интер» билан амалдаги шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Аввалроқ ҳужумчи Англия Премьер-лигаси клубларидан бирига ўтиши мумкинлиги ҳақида ҳам гап-сўзлар тарқалган эди.
Жорий мавсумда Маркус Тюрам 32 ўйинда 12 та гол уриб, 5 та ассист муаллифи бўлди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг