Марсело Гальярдо «Ривер Плейт» бош мураббийлигидан кетмоқда

Аввалроқ Марсело Гальяродонинг «Ривер Плейт»даги ҳолати мураккаблашгани ҳақида хабар берган эдик. Энди эса бу жараён расмий қарорга айланди: мутахассис энди жамоа бош мураббийи сифатида ишламайди, клуб у билан хайрлашади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шу билан бирга, Гальярдо «Ривер Плейт» сафидаги сўнгги учрашувини ҳали ўтказади. Пайшанба куни, яъни бугун, «Ривер» «Банфилд»га қарши майдонга тушади ва бу ўйин мураббий учун хайрлашув беллашувига айланади.
Учрашув мухлисларга ҳурмат қозонган мураббий билан видолашиш имконини беради. Бироқ айрим футбол ишқибозлари хайрлашувни эътироз ва эътирофлар билан аралаштириб юбориши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Гальярдо «Ривер Плейт» учун 1990-йилларда футболчи сифатида ҳам тўп сурган, кейинчалик эса бир неча бор клубни бошқарган. Шу боис у жамоа тарихида обрўли ва таниш фигура ҳисобланади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!