Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» сўнгги турда ютқазди

Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньхуа» етти турдан кейин плей-оффга чиқиш имкониятини бой берди. Саккизинчи турда Леонид Слуцкий жамоаси фақат турнир билан хайрлашишдан олдин муносиб натижа кўрсатишга уринди, бироқ буни уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда тайландлик «Бурирам Юнайтед» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Мезбонлар биринчи таймнинг аввалида икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди: 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Супханат Муэанта гол урди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа»нинг бир футболчиси четлатилиб, майдонда камчиликда қолди ва ўйиндаги интрига деярли йўқолди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг