date

Месси Марадона билан илк бор қаерда учрашганини эслади

Месси Марадона билан илк бор қаерда учрашганини эслади

Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси мамлакат футболи афсонаси Диего Армандо Марадона билан илк танишуви ҳақида гапирди. Мессининг айтишича, у Марадона билан биринчи марта телевидениедаги “La noche del 10” (“Ўнинчининг кечаси”) кўрсатувида учрашган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Футболчининг сўзларига кўра, ўша дастурга уни айнан Марадонанинг ўзи таклиф қилган. Месси таклифни рад эта олмаганини, кўрсатувга отаси, амакиси ва жиянлари билан бирга борганини таъкидлади.

“Таклиф келди ва, албатта, рад этиб бўлмасди — бордим. У ерда яқинларим ҳам бор эди: отам, амаким, жиянларим. Уларнинг барчаси ҳам Марадона билан танишди. Бу унутилмас лаҳза бўлди”, — дея Мессининг сўзларини derbyderbyderby.it келтиради.

Эслатиб ўтамиз, Диего Марадона 2020 йил ноябрь ойида вафот этган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Месси Марадона билан илк бор қаерда учрашганини эслади