Месси Марадона билан илк учрашуви қандай бўлганини айтди

Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси аргентиналик футбол афсонаси Диего Армандо Марадона билан биринчи бор қаерда ва қандай танишгани ҳақида гапирди. Унинг сўзларига кўра, бу учрашув телевидениедаги «La noche del 10» кўрсатуви пайтида бўлиб ўтган ва Месси айнан Марадонанинг шахсий таклифи билан студияга борган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Месси таклифни олгач, бундай имкониятни қўлдан чиқармаганини таъкидлади. У кўрсатувга отаси, амакиси ва жиянларини ҳам олиб борган, уларнинг барчаси Марадона билан юзма-юз кўришиб, суҳбатлашишга муваффақ бўлган. Месси бу лаҳзани унутилмас воқеа сифатида эслади.
Эслатиб ўтамиз, Марадона 2020 йил ноябрь ойида вафот этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг