Месси Марадона билан илк учрашуви қандай бўлганини эслади

Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси афсонавий Диего Армандо Марадона билан илк бор қачон ва қандай танишганини сўзлаб берди. Унинг айтишича, бу учрашув Марадованинг ўзи ташаббус кўрсатган ҳолда уни «La noche del 10» телекўрсатувига таклиф қилган пайтда юз берган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мессининг таъкидлашича, у таклифни олгач рад эта олмаган ва кўрсатувга оиласи билан бирга борган. Ўша куни отаси, амакиси ва амакиваччалари ҳам Марадона билан кўришган. «Бу унутилмас лаҳза бўлган», дея Месси сўзларини derbyderbyderby.it келтиради.
Эслатиб ўтамиз, Марадона 2020 йил ноябрь ойида вафот этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг