Месси Марадона билан илк учрашуви қандай бўлганини айтди

Аргентина ҳужумчиси Лионел Месси ватандоши, футбол афсонаси Диего Армандо Марадона билан илк бор қачон ва қандай танишганини эслаб ўтди. Унинг сўзларига кўра, бу учрашув телевидениедаги “La noche del 10” (“Ўнлик оқшоми”) дастури вақтида бўлиб ўтган ва Мессини айнан Марадонанинг ўзи таклиф қилган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Месси таклифни олгач, рад эта олмаганини таъкидлади. У кўрсатувга оила аъзолари — отаси, амакиси ва амакиваччалари билан борган, улар ҳам Марадона билан юзма-юз танишиш имконига эга бўлган. Футболчи бу лаҳзани унутилмас воқеа сифатида эслади, деб ёзади derbyderbyderby.it.
Эслатиб ўтамиз, Диего Марадона 2020 йил ноябрь ойида вафот этган.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг