date

Жикия майдонга тушмагани жароҳат билан боғлиқ эди

Жикия майдонга тушмагани жароҳат билан боғлиқ эди

"Антальяспор" ҳимоячиси Георгий Жикиянинг Туркиядаги вакили Малик Арутюнов россиялик футболчининг сўнгги пайтларда кам ўйнаганига сабаб жароҳат бўлганини айтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Агентнинг таъкидлашича, Жикия шикастдан тўлиқ фориғ бўлган ва жамоага янги келган бош мураббий ҳам ҳимоячига ишонч билдирмоқда.

Арутюнов "Фенербахче"га қарши учрашувда Жикия асосий таркибда майдонга тушишини кутаётганини билдириб, клубда мавсум давомида учинчи мураббий алмашгани ва ҳар бирининг қараши турлича эканини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, Жикиянинг ўйнамагани айнан жароҳат оқибати бўлган.

2025/2026 йилги мавсумда Жикия Туркия чемпионати ҳамда Кубок баҳсларида жами 13 та ўйинда қатнашиб, 2 та гол урган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Жикия майдонга тушмагани жароҳат билан боғлиқ эди