date

РФС Мали ва Никарагуа билан ўйинлар манзилини изоҳлади

РФС Мали ва Никарагуа билан ўйинлар манзилини изоҳлади

Россия футбол иттифоқи (РФС) бош котиби Максим Митрофанов терма жамоа нега Никарагуа билан Краснодарда, Мали билан эса Санкт-Петербургда майдонга тушишини тушунтириб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Унинг айтишича, қарор қабул қилишда бир нечта омиллар, жумладан иқлим шароити ҳам инобатга олинган. Митрофанов "Матч ТВ"га берган изоҳида жамоани ва ўйинларнинг ўзини имкони қадар қулай муҳитда ўтказиш, шунингдек, мухлисларга байрамона кайфият улашиш муҳимлигини таъкидлади.

Россия — Никарагуа учрашуви 27 март куни Краснодарда, Мали билан баҳс эса 31 март куни Санкт-Петербургда бўлиб ўтади. Россияга рақиб бўладиган ҳар икки терма жамоа ҳам Шимолий Америкада ўтадиган 2026 йилги жаҳон чемпионатига йўлланма ола олмади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » РФС Мали ва Никарагуа билан ўйинлар манзилини изоҳлади