РФС Россия йиғинининг ўйин шаҳарлари танловини изоҳлади

РФС бош котиби Максим Митрофанов Россия терма жамоасининг Никарагуа ва Мали билан ўртоқлик учрашувларини нега мос равишда Краснодар ва Санкт-Петербургда ўтказиши сабабларини тушунтирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Митрофановнинг айтишича, қарор қабул қилишда бир нечта омиллар, жумладан иқлим шароити ҳам инобатга олинган. Унинг таъкидлашича, жамоани тайёрлаш ва ўйинларни имкони қадар қулай муҳитда ўтказиш, шунингдек мухлисларга байрамона футбол тақдим этиш муҳим. РФС икки шаҳарда ҳам буни уддалашига ишонч билдирди.
Россия – Никарагуа учрашуви 27 март куни Краснодарда бўлиб ўтади, Мали терма жамоасига қарши ўйин эса 31 март куни Санкт-Петербургда ўтказилади. Россияга рақиб бўладиган ҳар икки терма жамоа ҳам 2026 йил Шимолий Америкада ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига чиқа олмади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!