date

Аллегри «Милан»дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди

Аллегри «Милан»дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди

«Милан» бош мураббийи Массимилиано Аллегри унинг клубдан кетиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзларга муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

58 ёшли мутахассиснинг «россонери» билан шартномаси 2027 йил ўрталаригача амал қилади. Шунга қарамай, сўнгги пайтларда ОАВда ҳамкорлик жорий мавсум якунида тугаши эҳтимоли ҳақида хабарлар тарқалганди. Аллегри бу маълумотларни қатъиян рад этди.

«Миланда ҳаммаси жойида, жамоада тўлиқ уйғунлик бор. Биз бир йўналишда ишлаяпмиз, ҳамкорликда ҳаракат қилаяпмиз. Клуб келажак бўйича режалар тузмоқда. Бу ерда ишлаш менга ёқади», — дея Романо Аллегри сўзларини келтирди.

Бугун «Милан» А Серияда сафарда «Кремонезе»га қарши майдонга тушади. Учрашув 16:30 да (Тошкент вақти билан) бошланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Аллегри «Милан»дан кетиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди