date

Кейн дублидан сўнг Левандовски рекордига муносабат билдирди

Кейн дублидан сўнг Левандовски рекордига муносабат билдирди

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Гарри Кейн навбатдаги ўйиндан кейин ҳам Роберт Левандовскининг рекордига доир саволга жавоб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Польшалик форвард 2020/21 мавсумида Бундеслигада 41 та гол уриб, «Бавария» сафида тарихий натижа қайд этганди. Шанба куни Кейн Дортмунднинг «Боруссия»сига қарши баҳсда дубл расмийлаштирди ва мавсум якунга 10 тур қолганида унинг ҳисобида 30 та гол бор.

«Биламан, ҳар бир ўйиндан кейин Левандовски рекорди ҳақида сўрашади. Лекин олдинда ҳали кўп учрашув бор, энг муҳими — барқарорликни сақлаш. Апрел охирида бунинг қанчалик реал эканини кўрамиз», — деди 32 ёшли англиялик футболчи.

Дортмунддаги ўйинда «Бавария» 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди. Венсан Компани бошқарувидаги жамоа турнир жадвалида «ариқлар»дан устунлигини 11 очкогача оширди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Кейн дублидан сўнг Левандовски рекордига муносабат билдирди