date

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» АЧЛда ютқазиб хайрлашди

Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» АЧЛда ютқазиб хайрлашди

«Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасида етти турдан сўнг плей-офф йўлланмаси учун имкониятни бой берди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши учрашув Леонид Слуцкий жамоаси учун турнир билан «эшикни қарсиллатиб ёпиш» имконияти эди, бироқ бу режани амалга ошириб бўлмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Баҳсда Таиланд клуби 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. «Бурирам Юнайтед» илк таймнинг бошидаёқ кетма-кет иккита гол уриб, ўйин тақдирини ҳал қилди. Орадан кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир ўйинчисини йўқотиб, камчиликда қолиб кетди ва интрига деярли сўнди.

Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» АЧЛда ютқазиб хайрлашди