date

«Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчиларига қамоқ жазоси таҳдид солмоқда

«Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчиларига қамоқ жазоси таҳдид солмоқда

Туркияда «Галатасарай» ва «Фенербахче» клублари футболчилари спорт гаровларида қатнашгани гумони билан жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Гап «Галатасарай» вакили Метехан Балтаджи ҳамда «Фенербахче» сардори Мерт Ҳакан Яндаш ҳақида кетмоқда. Маҳаллий ОАВ маълумотига кўра, Балтаджига 13 йилгача, Яндашга эса 17 йилгача озодликдан маҳрум этиш хавфи бор.

Sabah нашри ёзишича, Балтаджи камида икки марта «Галатасарай» ўйинларига пул тиккан. У ўша учрашувларда асосий таркибда бўлмаган, бироқ қайдномага киритилгани сабаб натижага билвосита таъсир ўтказиш имкониятига эга бўлгани таъкидланмоқда.

Амалдаги Туркия қонунчилигига кўра, профессионал спортчи букмекерларга ўз мақомини олдиндан билдириши шарт, бироқ футболчи буни бажармагани қайд этилмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Галатасарай» ва «Фенербахче» футболчиларига қамоқ жазоси таҳдид солмоқда