Япония томони Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигини Ўзбекистон фуқаролик паспортига эга бўлган шахслар томонидан Японияга қисқа муддатли виза (90 кундан ошмаган муддатга) олиш учун ариза бериш тартибининг соддалаштирилгани ҳақида расман хабардор қилди.
ТИВ Ахборот хизматига тяниб Qalampir.uz'нинг хабар беришича, соддалаштирилган тартиб қуйидагиларни ўз ичига олади:
1. Ишбилармонлик мақсадлари билан боғлиқ бўлган, маданият ва интеллектуал меҳнат арборлари учун сафар қилиш соҳаларини кенгайтириш. Фуқаро айни шу виза билан Японияга қайта ташриф буюрганда ундан туристик мақсадларда ҳамда қариндош ва танишларини зиёрат қилиш мақсадларида фойдаланиши мумкин.
2. Давлат ташкилотлари, Япония фонд бозорларида рўйхатга олинган ташкилотлар томонидан молиялаштириладиган компаниялар ходимларига ҳамда Японияга аввал ҳам ташриф буюрган аризачиларнинг кўп марталик қисқа муддатли визалари амал қилиш муддати уч йилдан беш йилга узайтирилади.
3. Бир марталик қисқа муддатли виза олиш учун ариза билан мурожаат қилинганда кафолатлаш тизими бекор қилинади.
Керакли ҳужжатлар рўйхати ва ариза билан мурожаат қилиш тартиби тўғрисидаги тўлиқ маълумотни Япониянинг Ўзбекистон Республикасидаги Элчихонаси веб-сайтидан олишингиз мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Кальяри” Шомуродов бўйича бир қарорга келди
Қодировнинг 16 яшар ўғли Путин номидаги Россия махсус кучлари университети куратори бўлди
Ўзбекистонликлар Саудияга тиббиёт ва меҳмонхона соҳалари бўйича ишга юборилиши мумкин
Илон Маск Украина ва АҚШ ўртасидаги узоқ муддатли ёрдам бўйича музокараларни “ақлдан озиш” деб атади
Ходимларнинг меҳнат қонунчилигига риоя этилиши назоратга олинган
АҚШда МХА собиқ ходими Россия фойдасига жосуслик қилгани учун 21 йилга қамалди
Ши Тэ Йонг: "Бизда ҳали олимпиадага чиқиш имконияти бор"
Шавкат Мирзиёев: Жаҳонда инвесторлар учун мислсиз кураш кетяпти