Луис Энрике: Месси жароҳатидан бутунлай фориғ бўлди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Луис Энрике: Месси жароҳатидан бутунлай фориғ бўлди

Спорт 24-11-2015, 11:30 541

«Барселона» бош мураббийи Луис Энрике «Рома»га қарши Чемпионлар Лигаси учрашуви арафасида жароҳатланган футболчилар хусусида тўхталиб ўтди, деб хабар беради «Arena.uz».

Луис Энрике: Месси жароҳатидан бутунлай фориғ бўлди

«Месси сафга ўз вақтида қайтди ва бу бизга катта хурсандчилик бағишлайди. Биз буюк футболчининг ўйинидан яна роҳатланиш имконига эгамиз.

Лионель жароҳатидан бутунлай фориғ бўлди, унинг кайфияти аъло. Жароҳат эса аллақачонга ўтмишга айланди.

Маскерано ‘Реал’ билан ўйинда жуда кучли зарба қабул қилди, у эртанги учрашувда майдонга тушмайди. Биз етакчи футболчимиз устида таваккал қила олмаймиз», — деди Энрике.

Эслатиб ўтамиз, «Барселона» — «Рома» ўйини 24 ноябрдан 25 ноябрга ўтар кечаси соат 00:45 да бошланади.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.