date
views 298

Кашмирдаги террорчилик акти: туристлар ҳужумга учради, қурбонлар сони ортиши мумкин

Кашмирдаги террорчилик акти: туристлар ҳужумга учради, қурбонлар сони ортиши мумкин
Ҳиндистон шимолидаги Кашмир штатида мудҳиш воқеа юз берди. The Hindu нашрининг хабар беришича, Пахалгам шаҳрида содир бўлган отишма натижасида камида 25 нафар турист ҳалок бўлди, яна 20 дан зиёд одам турли даражадаги жароҳатлар олди.

Ҳиндистон расмийлари қурбон бўлганлар ҳақида аниқ рақамларни ҳозирча эълон қилмаган бўлса-да, маҳаллий манбалар кўрсаткичлар янада ошиши мумкинлигини истисно қилмаяпти.

Маълум қилинишича, мудҳиш ҳодиса Пахалгам шаҳри яқинидаги Байсаран водийсида юз берган. Номаълум қуролланган шахслар сайёҳлар юраётган сўқмоққа ҳужум уюштириб, уларни ўққа тутишган. Маҳаллий ҳокимият воқеани террорчилик акти деб баҳоламоқда.

Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ҳужумни кескин қоралаб чиқди:
«Биз терроризмга қарши курашда қатъий турибмиз ва бу кураш янада шиддат билан давом этади», — деди Моди.

Воқеа гувоҳлари маълум қилишича, сайёҳларга ҳарбий форма кийган бир нечта қуролланган шахслар ҳужум қилган. Жиноятчилар воқеа содир бўлган жойдан қочишга муваффақ бўлишган. Айни пайтда Ҳиндистон хавфсизлик кучлари ҳудудни ўраб олиб, ҳужумчиларни излаш ва қўлга олиш амалиётини бошлаган.

Эслатиб ўтиш жоиз, Кашмир минтақаси Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги энг баҳсли ҳудудлардан бири ҳисобланади. Ню-Деҳли Исломободни ушбу ҳудуддаги террорчиларни қўллаб-қувватлашда айблаб келади. Покистон эса бу каби айбловларни мутлақо рад этади.

Ҳиндистон расмийларининг маълумотига кўра, 2024 йилнинг апрел ойидан буён Кашмир ҳудудида содир этилган шунга ўхшаш ҳужумлар натижасида камида 44 киши ҳаётдан кўз юмган.

Ҳозирда бутун дунё ҳамжамиятининг эътибори яна бир бор ушбу минтақага қаратилган бўлиб, воқеа юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Кашмирдаги террорчилик акти: туристлар ҳужумга учради, қурбонлар сони ортиши мумкин