Ўзбекистон чемпиони ва кубоги соҳиби "Пахтакор" клубида яна грузиялик мураббий ишлаши мумкин.
Championat.asia сайти маълумотига кўра, клуб грузиялик Кахабер Цхададзе номзодини кўриб чиққан. Якуний қарор қандай бўлиши ҳозирча аниқ эмас. 1968 йил туғилган Цхададзе 2018 йилдан буён Қозоғистоннинг "Ордабаси" клубида бош мураббий бўлиб ишлаб келди ва 2020 йилнинг 30 ноябрь куни унинг шартномаси якунига етди.
Футболчилик вақтида ҳимояда ўйнаган Цхададзе Москванинг "Спартак" ва "Динамо", Франкфуртнинг "Айнтрахт", Англиянинг "Манчестер Сити" каби клубларда тўп тепган. Грузия миллий терма жамоаси сафида 25та ўйинда майдонга тушиб 1та гол урган.
У 2001 йилдан буён мураббийлик қилиб келмоқда. Ҳозиргача Грузиянинг "Локомотив", "Динамо", "Сиони", Озарбайжоннинг "Стандард" ва "Интер", Қозоғистоннинг "Қайрат" каби клубларида ишлаган. 2015-2016 йилларда Грузия миллий терма жамоасини бошқарган.
Цхададзе мураббий сифатида икки марта Грузия чемпиони бўлган - 2005 йил "Динамо" билан, 2006 йил "Сиони" билан. 2010 йил Бокунинг "Интер" клубини Озарбайжон чемпиони қилган. 2016 йилда "Қайрат" билан Қозоғистон вице-чемпиони ва 2017 йил Қозоғистон Суперкубоги соҳибига айланган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларацияни энг катта муаммо ва фожиа деб атади
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Кремль Украина бўйича музокарада шартлар қўйишга уринмоқда