
Янги йил арафасида ANORBANK Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини қўллаб-қувватлаб, болаларга 150 та совға ҳамда канцелярия тўпламларини топширди. Бу ҳақда podrobno.uz хабар беради.
Акция болаларга эътибор ва ғамхўрликни ҳис этишга, байрам олдидан эса кўтаринки кайфият яратишга хизмат қилди. Банк вакиллари интернатга ташриф буюриб, тарбияланувчилар ва педагоглар билан суҳбатлашди, яқинлашиб келаётган байрам билан табриклаб, совғаларни улашди. Кўплаб болалар учун бу нафақат моддий ёрдам, балки муҳим руҳий кўмак ҳам бўлди.
“Бизнес жамиятга реал фойда келтириши мумкинлигига ишонамиз. ANORBANK учун ташаббусларимиз жамиятни қўллаб-қувватлаши, таълим ва экологияга ҳисса қўшиши, ривожланиш ва ўсиш учун шароит яратиши муҳим”, — дея таъкидлади банк вакиллари.
168-сон мактаб-интернати учун ўтказилган хайрия тадбири ANORBANKнинг изчил CSR-стратегияси доирасидаги навбатдаги лойиҳа бўлиб, банк таълим, ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш йўналишларида мунтазам ташаббусларни амалга ошириб келмоқда.
ANORBANK Ўзбекистон ҳудудларида жамият тараққиётига қаратилган лойиҳаларни бундан буён ҳам давом эттиришини билдирди.
Телефон: 1290. Сайт: anorbank.uz Facebook: fb.com/anorbank Instagram: @anorbank Telegram: t.me/anorbank. Реклама ҳуқуқи асосида.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.