Бибисарадан Жавоҳир Синдаровга қўллаб-қувватлаш: янги суратлар эълон қилинди

1 дақиқа ўқиш9
Бибисарадан Жавоҳир Синдаровга қўллаб-қувватлаш: янги суратлар эълон қилинди

Жаҳон шахмат тожи учун ҳал қилувчи баҳслар бошланиши арафасида Жавоҳир Синдаровга кутилмаган қўллаб-қувватлаш келди. Қозоғистонлик машҳур шахматчи Бибисара Асаубаева ўзбек гроссмейстери билан тушган янги суратларини ижтимоий тармоқда эълон қилди.

Қозоғистонлик шахматчи Бибисара Асаубаева ўзининг Instagram саҳифасида Жавоҳир Синдаров билан тушган суратларини жойлаштирди.

Суратлар ўзбекистонлик гроссмейстернинг амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу билан жаҳон шахмат тожи учун ўтказиладиган баҳси олдидан олинган.

Асаубаева ўз постига қисқача «WCC, Женева» деб ёзган. У изоҳга шахмат донаси ва қўлларини юрак шаклида бирлаштирган эмодзиларни ҳам қўшган. Бу эса шахмат мухлисларининг эътиборини тортди.

Бибисарадан Жавоҳир Синдаровга қўллаб-қувватлаш: янги суратлар эълон қилинди

Синдоров учун ҳал қилувчи баҳс бошланмоқда

Жавоҳир Синдоров ва Гукеш Доммаражу ўртасидаги жаҳон чемпионлиги учун кураш Женева шаҳрида бўлиб ўтади. Биринчи классик партия 24 ноябрь куни ўтказилади.

Жами 14 та классик партия режалаштирилган. Қайси шахматчи биринчи бўлиб 7,5 очко тўпласа, жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритади. Агар 14 партиядан кейин ҳисоб 7:7 бўлиб қолса, ғолиб тай-брейкда аниқланади.

Бибисарадан Жавоҳир Синдаровга қўллаб-қувватлаш: янги суратлар эълон қилинди

Синдоров — Ўзбекистон шахмати тарихидаги муҳим вакил

Жавоҳир Синдоров ушбу баҳсда нафақат шахсий фаолиятидаги энг катта мақсадлардан бири учун, балки Ўзбекистон шахмати тарихида янги саҳифа очиш учун ҳам курашади. У жаҳон чемпиони унвони учун баҳсга чиққан мамлакатимиздан биринчи шахматчи ҳисобланади.

Энди шахмат мухлисларининг диққати Женевага қаратилган. Синдоровнинг Гукешга қарши биринчи партияси 24 ноябрь куни бошланади. Бибисара Асаубаеванинг янги суратлари эса тарихий баҳс арафасидаги эътиборли воқеалардан бири бўлди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?