«Ҳусанов — бизнинг энг яхши ҳимоячимиз!» «Сити» мухлислари Абдуқодирни қўллашмоқда

3 дақиқа ўқиш3
«Ҳусанов — бизнинг энг яхши ҳимоячимиз!» «Сити» мухлислари Абдуқодирни қўллашмоқда
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • «Манчестер Сити» ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш орзуси ва клубга бўлган ҳурмати мухлислар томонидан катта қўллаб-қувватлашга сазовор бўлди.
  • Ижтимоий тармоқларда 22 ёшли футболчини жамоанинг энг яхши ҳимоячиси деб атаган мухлислар, айни вақтда дарвозабон Жанлуижи Доннарумманинг ўйинига нисбатан танқидий фикрлар билдиришди.

Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити» сафидаги орзуси — Чемпионлар лигаси ғолиблиги. Ўзбекистонлик ҳимоячининг клуб ва мухлислар ҳақидаги самимий фикрлари ижтимоий тармоқларда катта қизиқиш уйғотди. Дунёнинг турли бурчакларидаги «шаҳарликлар» мухлислари унинг сўзларига муносабат билдириб, ўзбек футболчисини мақтовларга кўмиб ташлади. Бироқ изоҳлар орасида жамоа дарвозабони Жанлуижи Доннаруммага нисбатан танқидлар ҳам кўзга ташланди.

«Бу футболкани кийиш — катта масъулият»

22 ёшли Абдуқодир Ҳусанов ҳозирда кичик жароҳатидан кейин спорт формасини тиклаш билан банд. Шу сабабли у Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ноябрь ойидаги ўқув-машғулот йиғинига жалб этилмади ва тикланиш жараёнини «Манчестер Сити» ихтиёрида давом эттирмоқда.

Клуб фаолияти ҳақида гапирар экан, ўзбекистонлик футболчи «Манчестер Сити»да тўп сураётганидан фахрланишини алоҳида таъкидлади. У жамоа мухлисларининг қўллаб-қувватлаши ўзи учун жуда муҳим эканини айтди.

«Мен ушбу клубда ўйнаётганимдан фахрланаман. “Манчестер Сити”нинг ажойиб мухлислари бор. Улар сафарда ҳам, ўз майдонимизда ҳам жамоани кўпчилик бўлиб қўллаб-қувватлашади. Бу футболкани кийиш — катта масъулият.

Мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши мен учун жуда катта аҳамиятга эга. Мен уларга шахсан миннатдорлик билдирмоқчиман. Ҳатто қийин пайтларда ҳам улар биз билан бирга бўлишяпти.

Биз улар учун янада кўпроқ совринларни қўлга киритишни истаймиз. Албатта, менинг орзум — Европа Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш», — деди Ҳусанов.

Мухлислар Ҳусановни мақтовларга кўмиб ташлади

Ўзбекистонлик ҳимоячининг фикрлари «Манчестер Сити» мухлислари орасида илиқ муносабат уйғотди. Изоҳ қолдирганларнинг аксарияти унинг тезлиги, кучлилиги ва ҳимоядаги ишончли ҳаракатларини эътироф этди.

«Ҳусанов — бизнинг садоқатли, кучли ва тезкор ҳимоячимиз», — деб ёзди Samson Zimba.

Wanyama Wanyama эса ўзбек футболчисини ҳозирги жамоанинг энг яхши марказий ҳимоячиси деб атади:

«Ҳозирги “Манчестер Сити”нинг энг яхши марказий ҳимоячиси, бу борада ҳеч қандай баҳс йўқ».

Яна бир мухлис Raymond Ramshead Ҳусанов ҳар ҳафта марказий ҳимояда майдонга тушиши кераклигини таъкидлади.

«Ҳусанов “Сити” футболчилари учун мотивация манбаи», — дея фикр билдирди Muhamad Wa Bakali.

Айрим мухлислар эса ўзбек футболчисининг жамоадаги ўрни ва келажагига катта ишонч билдириб, унинг Чемпионлар лигаси ғолиблиги ҳақидаги орзуси амалга ошишини тилади.

Доннарумма ҳақидаги танқидлар ҳам четда қолмади

Изоҳлар орасида энг кўп эътибор тортган мавзулардан бири жамоа дарвозабони Жанлуижи Доннарумманинг ўйини бўлди. Айрим мухлислар Ҳусановнинг Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш орзусини қўллаб-қувватлаган ҳолда, дарвозабоннинг хатоларига ишора қилди.

Adoma Belinda ҳазиломуз тарзда шундай савол берди:

«Ҳусанов, сен дарвозада Доннарумма турган ҳолда Чемпионлар лигасида ғолиб чиқмоқчимисан?»

Унинг фикрига жавоб берган Piscer Lager эса бошқа дарвозабоннинг имкониятларини юқорироқ баҳолашини билдирди:

«Ишонсак бўлади, менимча, Рулли яхшироқ ўйнай олади».

Бошқа мухлислар ҳам Доннарумманинг сўнгги ҳаракатларини танқид қилди. Bryant Kofikingstone эса ҳазил аралаш: «Агар дарвозада Доннарумма турган ҳолда чемпионликни қўлга киритсангиз, ҳимояга албатта алоҳида совға керак бўлади», — деб ёзди.

Шу билан бирга, барча мухлислар ҳам бундай танқидларга қўшилмади. Gladys Kinya ПСЖ айнан Доннарумма билан Чемпионлар лигасида ғолиб бўлганини эслатди. Бу эса дарвозабон атрофидаги баҳслар мухлислар орасида ҳам бир хил фикр йўқлигини кўрсатди.

«Ҳусанов, биз сенга ишонамиз!»

Мухлисларнинг яна бир қисми ўзбек футболчисининг шахсий фазилатлари ва жамоага бўлган муносабатини юқори баҳолади.

Victor Jangaya ҳақиқий кучли инсон хатоларга йўл қўйиши, аммо улар устида ишлашдан тўхтамаслиги билан ажралиб туришини таъкидлади. Elizabeth Burdaky эса ҳақиқий мухлис жамоасини қийин пайтларда ҳам қўллаб-қувватлашини эслатди.

Изоҳларда Ҳусановга қаратилган қуйидаги тилаклар ҳам кўп учради:

  • «Орзуларинг амалга ошсин, Ҳусанов!»;

  • «Биз Ҳусановга ишонамиз!»;

  • «Ҳусановни яхши кўраман, ажойиб ҳимоячи»;

  • «Нима бўлишидан қатъи назар, қалбимиздан абадий жой олгансан, Ҳусанов!».

Ўзбек футболчиси учун катта ишонч ва масъулият

Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги фаолияти нафақат Ўзбекистонда, балки клубнинг халқаро мухлислари орасида ҳам қизиқиш уйғотмоқда. Мухлисларнинг уни асосий таркибда кўриш истаги ва ҳимоядаги ўйинига билдирган юқори баҳолари бунинг яққол ифодасидир.

Албатта, ижтимоий тармоқлардаги изоҳлар мухлисларнинг шахсий фикрларини акс эттиради. Аммо улар орасидаги бир жиҳат эътиборга молик: Ҳусановнинг ёшига қарамай, жамоа мухлислари уни ўзларининг муҳим футболчиларидан бири сифатида қабул қилмоқда.

Ўзбекистонлик ҳимоячининг эса мақсади аниқ — жароҳатдан тўлиқ тикланиш, «Манчестер Сити»даги ўрнини мустаҳкамлаш ва бир кун келиб Чемпионлар лигаси кубогини боши узра кўтариш. Мухлислар ҳам ундан айнан шу натижани кутмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?