Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг

Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Автосервис, мойхона ва устахоналар учун Бип Бусинесс мобил иловаси ишга туширилди, бу мижозлар ҳисоб-китобининг тарқоқлиги ва доимий мижозларни сақлаб қолиш муаммоларини ҳал қилади.
  • Илова авторақамни камера орқали аниқлаш, хизматни тезкор қайд этиш, мижозларга автоматик СМС кафолат чеки юбориш ва мижозларни қайтариш тизими каби функсияларни тақдим этади.

Бугунги кунда автосервис, мойхона ва устахоналар дуч келадиган энг катта муаммо — мижозлар ҳисоб-китобининг тарқоқлиги ҳамда доимий ҳайдовчиларни сақлаб қолиш қийинлигидир. Кўпчилик усталар ҳали ҳам дафтар-ручкадан фойдаланади. Бироқ вақт ўтиши билан қоғоз ёзувлар йўқолади, қарзлар унутилади, ҳайдовчилар эса навбатдаги хизмат вақтини эсдан чиқариб, бошқа сервисларга кетиб қолади.

Ушбу муаммоларни тўлиқ ҳал қилиш учун маҳаллий дастурчилар томонидан автосервислар, мойхоналар ва устахоналар учун махсус Bip Business мобил иловаси ишга туширилди.

Bip Business нималар қила олади?

Илова уста ва сервис эгасининг чўнтагидаги қулай, рақамли иш бошқарувчисига айланади:

  • Авторақамни камера орқали тезкор аниқлаш: Телефон камерасини машина рақамига қаратиш кифоя — тизим рақамни бир сонияда ўзи таниб олади ва қўлда ёзиш оворагарчилигига чек қўяди.

  • 15 сонияда хизматни қайд этиш: Мой алмаштириш, филтрлар ёки таъмирлаш ишларини саноқли босишда белгилаш мумкин.

  • Мижозга автоматик SMS кафолат чеки: Иш якунланиши биланоқ ҳайдовчининг телефонига сервисингиз номидан расмий SMS боради. Бу мижоз ишончини кескин оширади.

  • Мижозларни қайтариш тизими: Мой ёки бошқа хизмат муддати (масалан, 5 000 – 7 000 км ёки 2–3 ой) етганда, илова мижозга ҳам, сизга ҳам эслатма беради. Натижада ҳайдовчи бошқа жойга кетмасдан, яна айнан сизга қайтиб келади.

  • Касса ва қарзлар назорати: Кунлик тушум, қилинган ишлар ва мижозларнинг қарзлари ҳар доим телефонингизда аниқ сақланади.

Фойдаланиш мутлақо бепул

Bip Business иловасининг асосий қулайлиги — электрон дафтар, рақамларни сканерлаш ва мижозлар базасини юритиш сервислар учун бепул тақдим этилади. Ҳеч қандай дастлабки тўлов ёки мураккаб шартномалар талаб қилинмайди.

Бундан ташқари, тизимга уланган сервислар Bip ҳайдовчилар иловаси харитасида кўриниб, қўшимча мижозлар оқимига эга бўлади.

Ишни бугуноқ осонлаштиринг!

Эски дафтарлардан воз кечинг, мижозларингизни йўқотманг ва кунлик даромадингизни тизимли назорат қилинг.

Bip Business иловасини юклаб олинг ва биринчи машинани бепул киритиб кўринг:

Bip Business иловасини юклаб олиш (ёки Google Play / App Store орқали «Bip Business» деб қидиринг)

Саволларингиз борми? Мутахассисларимиз иловани ўрнатиш ва ишга туширишда бепул ёрдам беради:

Telegram қўллаб-қувватлаш: @bip_yordam

Алоқа: +998 (90) 922-48-98

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар