18:59 / 20.12.2016
8 319

Ҳамма назорат остидами ёки чўнтагингиздаги «шпион» ҳақида

Ҳамма назорат остидами ёки чўнтагингиздаги «шпион» ҳақида

Эдвард Сноуден номи мунтазам равишда янгиликларда пайдо бўлиб туради. Айнан Сноуден туфайли одамлар Миллий Хавфсизлик агентлиги (NSA) ходимлари одамларни ёппасига кузатиб туришларини билиб олишди. Лекин бу кузатув айнан қай йўл билан амалга оширилада, буни ҳамма ҳам билавермайди. Қуйида уларга оид баъзи бир тафсилотларга тўхталамиз.

NSAнинг махсус махфий лойиҳасига кўра шифрлаш тизимини четлаб ўтиш имконияти қўлга киритилди, йўқ, бунда у бузилмайди, шунчаки ишлаб чиқарувчилар томонидан атайлаб “тирқиш” қолдирилади. Баъзан эса улар агентликка шифр калитини ўз “хоҳишлари”га кўра беришган. Шу тариқа йирик бизнес ҳамда давлат ташкилотлари томонидан қўлланиладиган хавфсизлик стандартларига путур етказилади. 2012 йилнинг май ойига қадар АНБ дунё мобил тармоқларининг 70 фоизидаги техник маълумотни йиғишга улгурган. Махсус хизмат ходимлари кўплаб смартфонлардаги маълумотларга кира олишган, булар: контактлар рўйхати ва қўнғироқлар, яна СМС ва GPS маълумотлардир. Бунинг учун NSAда хакерлар жамоаси йиғилган, улар машҳур сайтларни очишган. Германиянинг Spiegel журналида чоп этилган мақолада жумладан Blackberry операционкаси гарчи iOS ва Android нисбатан яхши ҳимояланган деб ҳисобланиб келинганига қарамай, биринчилардан бўлиб очилгани ҳақида ёзилган. Мобил иловалар шарофати билан “эшитиб олиш” имконияти янаям кенгайди. Уларнинг аксарияти фойдаланувчиларга оид маълумотларни учинчи томонга мунтазам равишда етказиб туриш билан шуғулланади. Шу боис биров ҳақида маълумот олиш учун ОS ни “синдириш” шартмас, шунчаки фойдаланувчини бирон бир “фойдали” мобил илова қўйишга кўндириш кифоядир.

Пойлаш учун энг мақбул имконият бу мобил алоқа тармоғидир. Сохта станциялар ёрдамида абонент трафиги “ушланади” ва унинг телефонида мавжуд маълумотлар ўқилади. Бу каби ускуна қўл телефонидан келадиган барча маълумотни ўқийди, бироқ бунинг учун абонент унинг ишлаш худудида бўлиши лозим. Шу боис пойлашнинг янаям замонавийроқ усули ( SS7) қўлланилади. У абонентни дунёнинг истаган жойидан “тутиши” мумкин.

Сноуденнинг фикрича, замонавий мобил телефонлари нафақат рухсатимизсиз ёқила олишади, балки улар ҳамма нарсани кўришади, эшитишади, ўқишади, танишади, суратга олишади ва албатта кўришади ҳам. Энг муҳими уларнинг ичига биз мириқиб кўрадиган мультқаҳрамон Смурфик номини олган дастурни ишга солиш. Буни эса сиз ўз қўлингиз билан амалга оширасиз, яъни бир куни телефонингизга келган смсга эҳтиётсизлигингиз туфайли жавоб бериб бу дастурни ишга соласиз. Телефонни қўлга олиб қўнғироқ қиласиз ёки селфи тушасиз, Америка ёки Британия махсус хизматлари эса буларнинг барини назорат қилиб туришади. Қаерда яшайсиз, қаерга ва қанча пул сарфлайсиз. Айни дамда қўнғизча доим чўнтагингизда юради. Гарчи сиз сим-картани улоқтириб, батареяни ўчирсангиз, барча маълумотларни блоклаштирсангиз ҳам шпион ўз ишини давом эттираверади. Масалан, смартфон чўнтагингизда. Ундаги микрофон ўз-ўзидан ишлаб, атрофингизда бўлаётган ҳамма мулоқотлар эшитилинади. Ёки махсус геобелги ёрдамида сиз турган жой бир фурсатда аниқланади.

“Смурф-шпионлар” Британиянинг хукумат марказида қўпайтирилиб, ишга солинади. Бу ерда Сноуден айтган айбловларга бирон бир изоҳ беришдан бош тортишган. Бу борадаги саволлар олдин ҳам юзага келган эди. Махсус хизматлар сукут сақлагани хусусида эса Сноуден гапиради. У Британия бошқармасини Америкадаги йирик махсус хизмат миллий агентлиги “филиал”ларидан бири деб атайди. Сноуденнинг ўзи шу ерда ишлаган.

Жанлука Стрингини, киберхавфсизлик бўйича эксперт, Лондондаги Хавфсизлик ва криминалистика Университет коллежи ўқитувчиси: “Улар аъло даражадаги ускуна ҳамда улкан заҳирага эгадирлар. Улар смартфонларни худди шпрот қутисини очгандек очишади ва кейин у билан истаган иш қилинади. Улар суратларингизни томоша қилишлари, хатларингизни ўқишлари, шахсий ҳисобларинизни қўриб чиқишлари мумкин. Бироқ сиз буни кўролмайсиз, Бунинг учун махсус экспертиза ўтказилиши талаб этилади. Мустақил равишда шпион-файлларни аниқлаб бўлмайди”.

Америка ҳамда Британ разведкасини шахсан сизни пойлашидан нима наф деган ҳақли савол туғилади. Мобил телефонлари ҳар бир одамга хос бўлган тўлиқ маълумотга: мулоқот доираси, манзиллар, қизиқишлар, эга. Гарчи сиз мобил операторини ўзгартирсангиз ёки бошқа телефон харид қилсангиз ҳам код сақланиб қолинади. Миллионлаб кодларга эга бўлган ҳолда омма кайфиятини бошқариш, молиявий операцияларни кузатиш, бизнесмен, сиёсатчи, ҳарбийларга таъсир ўтказиш мумкин. Бошқалар пичирлаб айтган гапларни, Сноуден баралла туриб гапирди. Унинг айтишича, NSA ходимлари террорчиларга қарши кураш ниқоби остида кенг миқёсдаги шпионликни бошлаб, фуқароларнинг ҳаётига суқилиб киришмоқда. Хавфсизлик ходимлари одамларга тегишли маълумотларга эга бўла туриб, уларни бошқариш масалан АҚШда ўтган сайлов натижасига ҳам улар бемалол таъсир ўтказа олиш имкониятга эгадирлар.

Рositive technologies маълумотлари асосида тайёрланди

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Техно » Ҳамма назорат остидами ёки чўнтагингиздаги «шпион» ҳақида