date

Броккининг фикрича, "Милан" ҳали бир қадам орқада

Броккининг фикрича, "Милан" ҳали бир қадам орқада
"Милан" собиқ футболчиси ва мураббийи Кристиан Брокки жамоа яна топ-клуб мақомини қайтариши учун битта муҳим қадам етишмаётганини айтди. Унга кўра, янги бош мураббий Массимилиано Аллегри билан бу қадам амалга оширилиши мумкин.

"Менталитет борасида олдинга қадам қўйиш - бу "Милан"га етишмаётган асосий омил. Аллегри ўтган мавсумда жамоада мавжуд бўлмаган мустаҳкам асосни яратишга муваффақ бўлди.

Ўшанда жамоа рақибга жуда кўп бўш жой қолдирарди ва тўпсиз ҳолатда тез чарчарди. Энди вазият ўзгарган, бироқ жамоа ҳали ҳам тажриба йиғиб, янада етук бўлиши керак", - дейди Брокки pianetamilan.it сайтига берган интервьюсида.

"Милан" сўнгги марта 2022 йилда чемпион бўлганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Спорт » Броккининг фикрича, "Милан" ҳали бир қадам орқада