MAN юк машинаси Паркентда 4 та маҳаллани газсиз қолдирди

1 дақиқа ўқиш120
MAN юк машинаси Паркентда 4 та маҳаллани газсиз қолдирди

Тошкент вилоятининг Паркент туманида юк автомобили юқори босимли газ қувурини уриб юборди, деб хабар берди Энергетика вазирлиги.

Маълумотларга кўра, ҳодиса натижасида газ сизиб чиқиш ҳолати юз берган ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида “Ёшлик”, “Марказий”, “Гулистон” ҳамда “Оқ тепа” маҳаллаларидаги 2400 дан ортиқ хонадон ҳамда 50 га яқин ишлаб чиқариш объектида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилган.

Ҳозирда туман газ таъминоти бўлими авария хизматлари таъмирлаш ишларини олиб бормоқда. Мутахассислар маълум қилишича, носозлик бартараф этилгандан сўнг газ таъминоти тўлиқ тикланади.

Мутасаддилар аҳолидан вақтинчалик ноқулайлик учун узр сўраб, хавфсизлик чораларига амал қилишни сўрамоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?