Эртага кун илиқлашади: айрим вилоятларда 22 даражагача исийди

1 дақиқа ўқиш242
Эртага кун илиқлашади: айрим вилоятларда 22 даражагача исийди

Ўзгидромет маълумотларига кўра, 12 ноябрь куни мамлакатнинг барча ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан, аммо қуруқ бўлади. Ёғингарчилик эҳтимоли деярли йўқ.

Тошкент шаҳрида шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади, ҳарорат кечаси 3–5, кундузи эса 16–17 даража илиқ бўлади.

Қорақалпоғистон ва Хоразм вилоятида ҳаво тиниқ бўлиб, кундузи 19 даражагача исийди. Бухоро ва Навоий вилоятларида эса ҳарорат 21 даражагача кўтарилиши мумкин.

Самарқанд, Сирдарё ва Жиззахда 20 даражагача, Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида эса 22 даражагача илиқ ҳаво кутилмоқда.

Фарғона водийси вилоятларида (Андижон, Наманган, Фарғона) ҳаво тинч ва салқин бўлади — кундузи 17, кечаси 2–7 даража илиқ. Айрим жойларда туман тушиши эҳтимолдан холи эмас.

Тоғли ҳудудларда ҳам ҳаво барқарор бўлиб, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси 2 даража совуққа, кундузи 13 даража илиққача бўлиши мумкин.

Метеорологлар ҳафта илк куни мамлакат бўйлаб илиқ ва барқарор об-ҳаво ҳукм суришини маълум қилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?