date

Тошкент вилоятида 2,4 мингдан ортиқ аҳоли газсиз қолди

Тошкент вилоятида 2,4 мингдан ортиқ аҳоли газсиз қолди
Энергетика вазирлиги матбуот хизмати расмий маълумот берди. Тошкент вилояти Паркент туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

"MAN" юк машинаси ва "Matiz" автомобили тўқнашган. Тўқнашув натижасида юк машинаси йўлдан чиқиб, юқори босимли газ қувурига урилган.

Бу газ сизиб чиқишига олиб келган. Ҳодиса оқибатида "Ёшлик", "Марказий", "Гулистон" ва "Оқтепа" маҳаллаларида жами 2 415 нафар истеъмолчи газсиз қолди.

Шунингдек, 56 та йирик истеъмолчи ҳам газдан узилди. Ҳозирда таъмирлаш ва тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Таъмирлаш ишлари якунланганидан сўнг, табиий газ етказиб бериш қайта тикланади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Код ноаниқ бўлса, расмни янгилаш учун устига босинг
Янгиликлар » Жамият » Тошкент вилоятида 2,4 мингдан ортиқ аҳоли газсиз қолди