18:34 / 23.05.2022
882

Оёқдаги шиш, чарчоқ, оғирлик: қачон ва нима учун флебологга мурожаат қилиш керак?

Оёқдаги шиш, чарчоқ, оғирлик: қачон ва нима учун флебологга мурожаат қилиш керак?
Фото: The Voice Маг
Маълумки, ҳамманинг ҳам оёқларида оғирлик, чарчоқ, шиш ва қаттиқ зўриқиш кузатилиши мумкин. Баъзиларда бу кўп юрганидан ёки аксинча, кун давомида ҳаракатсиз бўлганлар бу белгиларни ҳис қилишади. Айрим одамларда бу ҳолат тез-тез учрайди, кимлардадир эса камроқ, лекин уларнинг кўриниши жиддий соғлиқ муаммолари билан боғлиқ, деб ёзади The Voice Маг.

Мен шунчаки чарчадим, чунки ...
- кўп юрдим;
- ноқулай ҳолатда ўтирдим;
- кун бўйи тик турдим.

Оёқлар қирсиллаб, шишиб, оғир бўлиб туйилганда, одатга кўра ҳиссиётлар шундай тушунтирилади. Кўп ҳолларда, ҳеч ким бундай вазиятда флебологга — томирлар бўйича мутахассисга ёки ҳеч бўлмаганда терапевтга мурожаат қилмайди, кўпинча шифокорга чарчаган оёқлар ҳақида шикоят қилиш жиддий масала ҳисобланмайди.

Ҳа, албатта, ҳамма билан ҳам бундай жараён кузатилмайди. Шунингдек, кўпинча варикоз томирларининг бошланишини кўрсатиши мумкин бўлган жуда хавотирли аломатлар ҳам эътиборсиз қолади. Аксарият инсонларнинг амалга оширадиган ягона иши — салқин ҳаммом, бошқа пойабзал танлаш, музлатиш эффектига эга кремдан фойдаланишдир.

Аммо вазият ҳақиқатан ҳам «оддий чарчоқ»дан анча жиддийроқ бўлиши мумкин. Варикоз томирлари — оёқ томирлари касаллиги худди шу тарзда бошланади. Гап шундаки, кўп тик турганда, кўп юрганда ёки аксинча, ҳаракатсиз турмуш тарзи олиб борилганда — ҳатто кун бўйи компьютерда ўтириб ишланганда ҳам —томирлардаги қон керакли даражада айланишини тўхтатади. Одатда, қон томирлари ичида жойлашган махсус клапанлар унинг пастдан юракка кўтарилишига ёрдам беради. Агар бирон сабабга кўра клапанлар яхши ишламаса ёки қон томирларининг ўзи кенгайган бўлса, қон томирлар орқали кўтарилиш юраккача етиб боролмаслиги мумкин. Қоннинг турғунлиги шаклланади, томирлар кенгаяди, деформацияланади, тери остида бўртиб кўринади.

Қандай шифокорга мурожаат қилиш керак?
Айтганча, варикоз томирлари бир ҳафта ёки бир ой ичида сезилмайди: бу йиллар мобайнида давом этиши мумкин бўлган узоқ жараён. Варикоз томирларининг дастлабки белгилари чарчоқнинг ўзига хос белгиларидир. Аввалига улар вақти-вақти билан пайдо бўлади, кейин эса одамлар уларга кўпроқ ва тез-тез дуч келади. Доимий ноқулайликка эстетик муаммо қўшилади: томирлар даҳшатли кўриниш ҳосил қилади ва уларни яшириш ҳар доим ҳам осон кечмайди. Кўпинча бу ҳолат беморни шифокорга мурожаат қилишга ундайди. Афсуски, агар аллақачон кеч ва касаллик анча ўтиб кетган бўлса, шифокорлар беморга фақат жарроҳлик аралашуви билангина ёрдам бериши мукин.

Шуни эсда тутиш керакки, даволанишни фақат мутахассис тайинлайди. Тўлиқ текширувдан сўнг «варикоз томирлари» ташхисини қўйиш мумкин: бу нафақат бемор билан суҳбат, тестлар, балки томирларнинг ультратовуш текширувидан кейин аниқ бўлади. Жараён бутунлай оғриқсиз ва ҳеч қандай ноқулайлик туғдирмайди.

Қандай даволанади?
Мутахассис текширувдан сўнг даволанишни буюради. Баъзи ҳолларда жарроҳлик амалиёти зарур ҳисобланади, лекин, хайриятки, ҳар доим ҳам бундай бўлмайди. Касалликнинг дастлабки босқичларида, вақтида ташриф буюрган беморларга шифокор консерватив даволанишни таклиф қилиши мумкин.

Дастурнинг мажбурий элементи — бу турмуш тарзини ўзгартириш. Оддий туйилиши мумкин, лекин самара беради. Масалан, вазн йўқотиш сезиларли ва олдиндан айтса бўладиган таъсирга эга — бунга ҳаётга кўпроқ жисмоний фаоллик қўшиш, рационни ўзгартириш ва туз истеъмолини камайтириш орқали эришиш мумкин.

Бундан ташқари, мутахассис махсус пайпоқларни кийишни маслаҳат бериши мумкин — пайпоқларнинг торлик даражаси мутахассис томонидан танланади, терини намлаш ҳақида унутмаслик, қулай, ортопедик тагликка эга товонсиз мос пойабзал кийиш ҳам жудам муҳим.

Даволашнинг асоси, қоида тариқасида, дори воситаларидир. Бунда венотоника ёрдамга келади — томирларнинг тонусини ошириш ва томирларда қоннинг турғунлигини олдини олиш учун махсус воситалар. Венотониклар — бу гел, маз, крем бўлиши мумкин, таблетка дорилар ҳам худди шундай самара беради. Энг яхши натижага эришиш учун мутахассислар мураккаб даволанишни буюради: унумли фойдаланиш учун таблетка ва венотоникани мунтазам равишда қабул қилиш.

Ушбу дориларнинг аксарияти флавоноидларга, табиий антиоксидантларга асосланган. Антиоксидантлар, албатта, сабзавот ва меваларда кўп миқдорда мавжуд, аммо венотоник препаратларда улар биологик шаклда мавжуд, шунинг учун улар озиқ-овқатдан кўра анча яхши сўрилади ва терапевтик таъсир кўрсатишга эга. Венотониклар веноз тизимга мураккаб таъсир кўрсатади: улар томирларнинг тонусини тиклашга ёрдам беради ва касалликнинг ривожланишига йўл қўймайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Оёқдаги шиш, чарчоқ, оғирлик: қачон ва нима учун флебологга мурожаат қилиш керак?