18:00 / 14.11.2023
101

Кунига 6 соатдан кам ухлашнинг вазн, кайфият ва интеллектга таъсири қандай?

Фото: Marie Claire

Сўнгги вақтларда уйқу билан боғлиқ муаммолар тобора жиддий тус олиб бормоқда. Бу ерда гап замонамиз одамларининг дам олиш вақтидан воз кечиб, ҳамма нарсага улгуриш учун тинмай ҳаракат қилаётганларида эмас. Sleep Foundation ташкилоти маълумотларига кўра, COVID-19 пандемияси натижасида юзага келган стресс ҳолати кўпчиликда уйқу билан боғлиқ муаммоларни, айрим инсонларда эса сурункали уйқусизликни келтириб чиқарди. Мутахассислар ушбу феноменга “коронасомния” деб ном беришга ҳам улгуришган. Минг афсуски, сурункали уйқусизлик бутун организмга жиддий зарба беради.

Уйқу бўйича эксперт Ребекки Роббинснинг айтишича, кунига меъёридан 1 соат кам ухлашнинг ўзи ҳам циркад ритмининг бузилиши учун етарли бўлади. Бу эса ўз навбатида руҳий бузилишлар (депрессия, биополяр аффект бузилиши), семириш, ҳаттоки Альцгеймер касаллигига олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, тўйиб ухламаслик юрак билан боғлиқ муаммолар ва иммунитетнинг тушиб кетишига сабаб бўлиши исботлаб берилган тадқиқотлар ҳам мавжуд.

Фото: Marie Claire

“Биз мия кун давомида токсинлар ишлаб чиқариши, ушбу токсинлар йиғилиб қолганда Альцгеймер касаллиги ёки деменцияни келтириб чиқаришини аниқладик, – дейди Роббинс. – Инсон ухлаётганда мия токсинлар ҳосил қилишдан тўхтайди, бундан ташқари мияни “ювиб”, йиғилиб қолган токсинларни йўқ қиладиган церебрал суюқлик ишлаб чиқаради”.

Фото: Marie Claire

Эксперт тўйиб ухламайдиган одамлар кунига 7-10 соат ухлаб, дам оладиган инсонларга нисбатан кўпроқ касал бўлиши, шамоллаш ва грипп хавфи уларда икки карра юқорироқ эканлигини қайд этган.

Тўйиб ухламаслик организмнинг COVID-19 вакцинасини қандай қабул қилишга ҳам таъсир кўрсатади. “Вакцина олган одамларда вирус патогени билан курашиш учун антитаначалар ишлаб чиқарилиши кучаяди, агар соғлом уйқу меъёрига амал қилсангиз, антитаначалар ишлаб чиқарилиши янада тезлашади”, – дейди доктор Роббинс.

Фото: Marie Claire

Шифокор уйқу билан боғлиқ муаммоларни бартараф этиш учун бир неча фойдали тавсиялар бериб ўтди. Биринчидан, ҳар куни уйқуга битта вақтда ётиб, битта вақтда туришга одатланинг. Иккинчидан, ухлашдан энг камида ярим соат аввал гаджетларнинг барчасини ўчириб қўйинг. Қолган вақтингизни китоб ўқиш, тинчланиш ва бўшашишга ёрдам берадиган нафас олиш машқлари учун сарфлашингиз мумкин.

Агар тунда уйқудан уйғониб кетаётган бўлсангиз, шунчаки шифтга тикилиб ётманг, ўрнингиздан туринг-да медитация билан шуғулланинг. Экспертнинг айтишича, бу усул уйқу келишини кутиб ётишдан кўра тезроқ ухлаб қолишга ёрдам беради.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Кунига 6 соатдан кам ухлашнинг вазн, кайфият ва интеллектга таъсири қандай?