Кузнинг салқин кунлари ўткир респиратор вирусли инфекциялар авж олиши учун қулай муҳит. Ана шу даврда шамоллаш ва грипп сингари мавсумий касалликлар болалар ўртасида кенг тарқалади.
Аммо ЎРВИга чалинган бемор фарзандларни уй шароитида даволашда шифокор тавсиясисиз, ўзбошимчалик билан амалга ошириладиган нотўғри муолажалар қатор асоратларни келтириб чиқариши мумкин.
Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази директори Абдуманноп Абдуқаюмов бундай паллада ота-оналар томонидан энг кўп йўл қўйиладиган хатолар ҳақидаги хулосаларини маълум қилди.
– Иситмаси юқори боланинг томоғини йод ёки зелёнка билан артиш кўп кузатиладиган янглиш хатти-ҳаракат, - дейди мутахассис. – Чунки кичик ёшли беморнинг нафас йўли шиллиқ қавати жуда нозик, қолаверса, вирусдан яллиғланган ва шишган бўлади.
Агар юқорида айтилган суртмалар билан ишлов берилса, шиллиқ қават жароҳатланиб, шиш катталашиб, ларингит юзага келиши ва бошқа асоратлар кузатилиши хавфи бор.
Тана ҳарорати 38,5 даражадан кўтарилганда, парацетамол ёки ибупрофен бериш тавсия этилади. Аммо баъзи ота-оналар тиббиётдан яхши хабардор бўлмаган таниши, қўшнисини чақириб, анальгин, димедрол, новокаин қўшиб мазкур аралашмани иситма туширишда қўллашади.
Бу мутлақо мумкин эмас. Анальгин қонни суюлтириб юборади. Димедрол эса болада йўтал пайдо бўлган, бронхлари торайиб қолган пайтда асоратларни янада кучайтиради.
Бундан ташқари, аллергик йўтал, астма, юқори нафас йўлларининг яллиғланиши кузатилаётган болалар бор хоналарда исириқ тутатиш мумкин эмас. Чунки тутун кичкинтой органлари спазмини кўпайтириб, йўтални янада кучайтириши эҳтимоли мавжуд.
Тана ҳарорати кўтарилган болани қалин кийинтириш, кўрпа билан ўраб-чирмаб ташлаш ҳам нотўғри. Негаки, бу хатти-ҳаракат организмнинг иситмадан халос бўлишига тўсқинлик қилади.
Шамоллаш чоғида боланинг иштаҳаси пасайиши мумкин. Бу — организмнинг табиий реакцияси. Аммо баъзи ота-оналар шундай пайтда фарзандини кўп миқдорда овқат ейиш ёки ичимлик ичишга мажбурлайди. Ушбу ҳолат кичинтойнинг ўзини ёмон ҳис қилиши ёхуд ҳазм қилиш жараёни бузилишига олиб келиши мумкин.
ЎРВИ ёки грипп ташхиси қўйилган болани ҳаво айланмайдиган ва нам хонада сақлаш ҳам ярамайди. Бундай шароитда вируслар кўпайиши осонлашади ва беморнинг нафас олиши қийинлашади.
Ўз навбатида, тумов белгилари кузатила бошласа, ўзбошимчалик билан ўғил-қизларга антибиотиклар бериш ҳам катта хато. Сабаби, бундай препаратлар вирусли хасталикларда ёрдам бермайди. Аксинча, акс таъсир кўрсатади.
Шамоллаш чоғида ва тана ҳарорати кўтарилганда кўп суюқлик ичиш касалликни тезроқ енгишга ёрдам беради.
Агар болада пневмониянинг илк белгилари кузатилса, шифохонада даволаниш тавсия этилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”