Путин: Россия Ҳиндистонга ёқилғини узлуксиз етказишга тайёр

1 дақиқа ўқиш200
Путин: Россия Ҳиндистонга ёқилғини узлуксиз етказишга тайёр

Россия президенти Владимир Путиннинг таъкидлашича, Москва Ҳиндистоннинг тез суръатлар билан ўсиб бораётган иқтисодиётини қўллаб-қувватлаш мақсадида ушбу мамлакатни барқарор ва узлуксиз ёқилғи билан таъминлашни давом эттиради. Бу ҳақда у Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди билан учрашувдан сўнг маълум қилди.

Путиннинг айтишича, энергетика соҳасидаги ҳамкорлик мустаҳкам илдам бормоқда ва Россия Ҳиндистон учун ишончли етказиб берувчи сифатида ўзини намоён қилган. Нефть ва нефт маҳсулотлари бўйича савдо ҳамда Ҳиндистон корхоналарида Россия нефтини қайта ишлаш режага мувофиқ амалга оширилмоқда.

Август ойида АҚШ президенти Дональд Трамп Ҳиндистонга Россия нефтини харид қилиш учун қўшимча 25 фоиз бож жорий этганди. Вашингтон, шунингдек, бу каби чораларни Россиянинг бошқа шерикларига ҳам татбиқ қилиш мумкинлигини маълум қилган.

Вазиятга изоҳ берган Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди мамлакат ўз иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишда қатъий эканини, ҳатто бу катта сарф-харажатларга олиб келса ҳам, орқага чекинмаслигини таъкидлади.

Россия ТИВ раҳбарияти эса АҚШнинг тариф таҳдидлари Нью-Деҳлининг позициясига таъсир қилмаганини, Ҳиндистон Россия ёқилғисини импорт қилиш режаларини ўзгартишни ўйламаётганини маълум қилди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?