Греция 2026 йилда нафақахўрлар учун энг идеал мамлакат деб топилди

1 дақиқа ўқиш164
Греция 2026 йилда нафақахўрлар учун энг идеал мамлакат деб топилди

“International Living” нашрининг йиллик глобал нафақа индексига кўра, 2026 йилда дунёда нафақахўрлар учун энг мақбул маскан — минглаб ороллари ва мусаффо иқлими билан машҳур Греция деб эътироф этилди.

Тадқиқотга кўра, замонавий одамларнинг ўртача умр давомийлиги сўнгги ўн йилларда кескин ошгани боис, кўп нафақахўрлар ҳаётининг охирги қисмини чет элда ўтказишни афзал кўрмоқда. Ана шу тенденцияни ҳисобга олган ҳолда индекс яшаш харажатлари, тиббий хизмат сифати, уй-жой бозори, виза тартиблари, иқлим ва маҳаллий жамиятга мослашиш осонлиги каби мезонларга таянилган ҳолда шакллантирилди.

Греция ушбу мезонларнинг деярли барчасида юқори баҳоланди. Мамлакат нафақахўрлар учун қўлай, харajat жиҳатдан тежамкор ва тинч ҳаёт тарзини, шунингдек, резидентлик учун қулай имкониятларни таклиф этади. Жумладан, “Олтин виза” дастури орқали хорижликлар 250 минг евро инвестиция эвазига яшаш рухсатномаси олиши мумкин.

Мазкур рейтингда аввал йиллар давомида етакчи бўлиб келган Португалия ва Испания бу сафар пастроқ ўрин эгаллади — визалардаги чекловлар ва яшаш харажатининг ўсиши сабаб. Рўйхатда Италия, Малайзия ва Франция каби давлатлар ҳам бор.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?