Тошкент ва Наманганда кучайган хавф: қор кўчиши мумкин
1 дақиқа ўқиш464

Ўзгидромет 6–9 декабрь кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиши эҳтимоли юқори эканини маълум қилди. Кутилаётган ёғингарчилик ва ҳарoratнинг кескин ўзгариши туфайли айрим тоғли ҳудудларда хавф даражаси ошган.
Хусусан, қуйидаги ҳудудларда қор кўчиши кузатилиши мумкин:
-
Тошкент вилояти — Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғ қисми)
-
Наманган вилояти — Поп тумани
Мутахассислар тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва йўлда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан янада эҳтиёткор бўлишни сўрамоқда.
Ҳаво шароити тез ўзгариши мумкин бўлгани боис, огоҳлантиришларга риоя қилиш тавсия этилади.
Мақола сизга ёқдими?
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм






























Изоҳлар0
…