Гейнрих: Ўзбекистон кучли рақиблар билан ўйнашдан қўрқмайди

1 дақиқа ўқиш242
Гейнрих: Ўзбекистон кучли рақиблар билан ўйнашдан қўрқмайди

ЖЧ–2026 қуръаси олдидан футбол жамоатчилигида қизғин муҳокамалар кетмоқда. Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Александр Гейнрих ҳам мазкур жараён ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди. Унингча, мундиалда иштирок этишнинг ўзи — катта шараф ва мана шу йўлда кучли рақиблар билан тўқнаш келишдан қочиш керак эмас.

Гейнрихнинг айтишича, биринчи саватчадан айнан энг нуфузли жамоалардан бири тушса, бу ҳам терма жамоамиз учун қийинчилик эмас, балки катта тажриба ва эмоцияларни тақдим этади.

“Жаҳон чемпионатига йўл олган эканмиз, Испания, Бразилия ёки Франция каби грантлар билан ўйнаш — футболчига ҳам, мухлисга ҳам мислсиз завқ беради. Кучли рақиб билан ўйнаш ҳар доим кайфиятни кўтаради,” — дейди у.

Иккинчи сават борасида Гейнрих Колумбия ёки Сенегални мақбул рақиб сифатида кўрсатди. Унинг фикрича, ўйин услуби жиҳатидан бу жамоаларга қарши тўғри ёндашув билан очко олиш имконияти юқори.

Тўртинчи саватдан эса Гаити ёки Кюрасаони идеал вариант сифатида кўрмоқда:
“Биз улардан бирини мағлуб этиб, гуруҳдан чиқиш имконимизни мустаҳкамлаб олишимиз шарт. Бу борада товлама йўқ — мақсад аниқ ва реал.”

Қизиғи шундаки, журналистлар Гейнрихдан нима учун ўзининг севимли футболчиси бўлган Роналдунинг Португалиясига қарши тушишни истамаслиги ҳақида сўрашди. У эса кўтаринки кайфиятда жавоб қайтарди:
“Мен «Реал» мухлисман, Роналду эса ҳозир Мадридда ўйнамайди”, — дея кулиб жавоб берди собиқ ҳужумчи.

Эслатиб ўтамиз, Жаҳон чемпионати қуръа ташлаш маросими бугун Тошкент вақти билан 22:00 да бўлиб ўтади.

Гейнрихнинг фикрларига қараганда, терма жамоамиз ҳар қандай вазиятга тайёр, мухлисларни эса қизиқарли ва ишончга тўла кеча кутмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?