14:27 / 24.09.2024
59

Британиялик таниқли шифокор инсон организми учун фойдасиз бўлган витаминларни санаб ўтди

Британиялик таниқли шифокор инсон организми учун фойдасиз бўлган витаминларни санаб ўтди
Фото: Healtnwealth
Кўпчилик қиш ва баҳорда авитаминоз касаллигини олдини олиш учун профилактика тарзида турли витамин ёки поливитаминларни шифокор маслаҳатисиз қабул қила бошлайди. Тўғри, витаминлар саломатликнинг муҳим таркибий қисми, аммо уларнинг баъзилари фойда келтириши ҳақиқатдан йироқдир.

Мултивитамин комплекслар (Поливитаминлар)

Кўпинча қўшимчаларга бўлган эҳтиёж аввалдан нотўғри баҳоланади. Ортиқча витаминлар эса уларнинг етишмаслигидан ҳам кўпроқ зарарли бўлиши мумкин.

Америкалик тадқиқотчилар мултивитамин комплекслар танага деярли ҳеч қандай фойда келтирмаслигини айтмоқда. Доктор Девид Женкинс тадқиқот натижаларига кўра, поливитаминлар ўрнига мувозанатли овқатланиш тартибини татбиқ этиш кўпроқ самара беради. Бунинг учун кундалик таомномага турли сабзавот, мева ва ёнғоқларни киритиш кифоя.

“Токсинларни чиқариб ташлаш” учун БФҚ

Сўнгги йилларда “детокс” ёки “танани токсинлардан тозалаш” каби иборалар трендга чиқди. Биологик фаол қўшимчалар бозори эса организмни тозалашга ёрдам берадиган турли хилдаги таблеткаларни таклиф қила бошлади. Бироқ токсиколог Райан Марино фикрига кўра, буларнинг бари бизнес ва пулларни беҳуда сарфлашдир. Чунки соғлом инсон ичаклари табиатан ўзини овқат қолдиқларидан тозалаш ва филтрлаш хусусиятига эга. Иммунитет ишига аралашиш эса, аксинча, турли муаммоларга йўл очиши мумкин.

Таблетка шаклидаги Д витамини

Фото: Getty Images
D витаминининг меъёридан ортиқ дозаси даҳшатли оқибатларга олиб келиши мумкин. Шунинг учун уни шифокор тавсиясисиз ўзбошимчалик билан қабул қилмаслик лозим.

Тиббиёт фанлари доктори Муҳаммад Амернинг сўзларига кўра, D витаминини таблеткаларда қабул қилиш ҳеч қандай фойда келтирмайди, унинг ортиқча дозаси эса оғир заҳарланишга олиб келади.

Омега-3

Омега-3 қўшимчаси сўнгги вақтларда жуда кўп реклама қилинган препаратлардан биридир. Аммо бундай капсулалардаги ёғнинг табиий аминокислоталар ўрнини босиши ҳақида ҳеч қандай илмий исбот ва далиллар мавжуд эмас. Гарвард мактабининг тиббиёт фанлари профессори Питер Коэннинг айтишича, омега-3 ўрнига ёғли балиқ истеъмол қилиш фойдалироқдир.

Витамин C таблеткалари

Фото: Shutterstock
С витаминини биологик фаол қўшимча кўринишида сотиб олишдан кўра, озиқ-овқат орқали қабул қилиш яхшироқдир, зеро бундай капсулалардан фойда йўқ. Диетолог Бетан Таернинг айтишича, цитрус мевалари, карам, булғор қалампири, помидор ва кўкатларни истеъмол қилиш орқали C витаминига бўлган эҳтиёжни тўлдириш мумкин. Турли таблеткаларга пул сарфлашнинг эса ҳожати йўқ.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Британиялик таниқли шифокор инсон организми учун фойдасиз бўлган витаминларни санаб ўтди