date

ПСЖ Ламин Ямални трансфер қилмайди

ПСЖ Ламин Ямални трансфер қилмайди
Барселонанинг ёш қанот ҳужумчиси Ламин Ямал яқин келажакда Париж Сен-Жермен клубига ўтиши кутилмаяпти. Франциянинг нуфузли клуби узоқ вақтдан бери каталониялик иқтидорли футболчига қизиқиш билдираётган эди.

Аммо Transfer News Live манбасининг Aliotalkга таяниб хабар қилишича, ПСЖ энди Ямал билан боғлиқ музокараларни режалаштирмаяпти. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, 18 ёшли ҳужумчининг трансфер қиймати 200 миллион еврога баҳоланган.

Унинг Барселона билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача давом этади. Илгари Париж клуби Ямал учун 200 миллион евродан ортиқ таклиф қилган, бироқ Барселона бу таклифни рад этган эди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ПСЖ Ламин Ямални трансфер қилмайди