date

Навоийда спорт мактаби раҳбарияти пора олганда қўлга тушди

Навоийда спорт мактаби раҳбарияти пора олганда қўлга тушди
Давлат хавфсизлик хизмати матбуот хизматининг хабар беришича, Навоий вилоятида спорт мактаби раҳбариятининг коррупцион фаолияти фош этилди. ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида Навоий вилоятидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори ҳамда бош бухгалтерининг қонунбузарликлари аниқланган.

Маълум бўлишича, улар мактаб мураббийларидан хизмат сафарига чиқишлари учун ажратилган сафар харажатларининг маълум бир қисмини қайтаришларини талаб қилган. Натижада, жорий йилнинг март ва май ойларида Тошкент вилоятида бўлиб ўтган мусобақалар учун енгил атлетика жамоаси мураббийидан жами 40 миллион 722 минг сўм сафар харажатларидан 16 миллион сўмни пора сифатида талаб қилган.

Мураббий мусобақага 8 нафар спортчини олиб борган эди. Ушбу схема амалга ошириш жараёнида бош бухгалтер мураббийга банк картаси орқали 10 миллион сўм ўтказган ва ундан 3 миллион сўмни нақд пулда қайтариб олган.

Ушбу жиноят фаолияти тўлиқ фош этилди. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг «Пора олиш» моддасига асосан жиноят иши қўзғатилган.

Бу модда бўйича айбдорларни 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси кутмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Навоийда спорт мактаби раҳбарияти пора олганда қўлга тушди