date

Дюгари: “Винисиус чидамас футболчи”

Дюгари: “Винисиус чидамас футболчи”
Собиқ жаҳон чемпиони, "Барселона" ва "Милан" клубларининг ҳужумчиси бўлган Кристоф Дюгари "Реал"нинг бразилиялик ҳужумчиси Винисиус Жуниор ҳақида кескин фикр билдирди. Дюгари Винисиусни "чидамас футболчи" деб атади.

Бу фикрни у "Эль-Класико" учрашувидаги Винисиуснинг навбатдаги ҳаракати сабаб айтди. "Менга Мбаппе ўйин ва ҳаракатлари билан ёқди, лекин Винисиус, аксинча, чидамас футболчи", - дейди собиқ ҳужумчи RMC Sport билан суҳбатда.

Эслатиб ўтамиз, Винисиус Жуниор 2019 йилдан бери "Реал" сафида тўп суриб келмоқда ва у интизомий масалаларда мунтазам танқидга учрайди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Дюгари: “Винисиус чидамас футболчи”